Таниқли диний блогер Аброр Мухтор Али ҳибсга олинди
Диний блогер-воиз Аброр Мухтор Али ҳибсга олинди. Унга 15 сутка қамоқ жазоси ва БҲМНинг 1 баравари миқдорида жарима солинган.
6 февраль куни таниқли блогер ва диний тарғиботчи Аброр Мухтор Али (Аброр Абдуазимов) Шайхонтоҳур туман судининг қарори билан маъмурий иш доирасида қамоққа олинган.
Суд қарорига кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддасида (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 15 сутка қамоқ жазоси ва 1 БҲМ миқдорида жарима солинган.