Маълумотларга кўра, у 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. У узоқ йиллар пойтахт Экология бошқармасида турли лавозимларда ишлаган, хусусан, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.
Расулов ушбу лавозимга 2021 йил ноябрида тайинланган Фарҳод Деҳқонов ўрнига келган эди. Деҳқонов 2022 йил 9 сентябрда пойтахтда дарахтларнинг нобуд бўлишига шароит яратиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, давлат ёки жамиятга йирик зарар етказишда айбланиб ҳибсга олинган эди.
Қайд этилишича, ҳибсга олинганидан бир кун ўтиб у озод қилинган. Фарҳод Деҳқонов жиноий ишда гумонланувчи сифатида қолмоқда. Кейинчалик бу жиноят иши якуни ҳақида маълумот берилмаган.
2024 йил январь ойи бошида Экология вазирлиги унинг иши ички кўрикдан ўтказилиши ва 2023 йилнинг 30 декабридан 2024 йилнинг 1 февралига қадар ишдан четлатилиши ҳақида маълум қилганди.
Акмал Расулов Тошкент Экология бошқармаси раҳбари бўлди
Акмал Расулов пойтахт экобошқармаси раҳбари этиб тайинланди. У лавозимга тайинлангунга қадар бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.