Мисрдан Тошкентга гепатит «C»га қарши қарийб 7 мингта дори етказиб берилди
Тошкентга Мисрдан «С» гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» препаратининг тўртинчи партияси 6720 дона етказиб берилди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, Миср ҳукумати билан 2025 йилгача умумий қиймати 4,2 млн доллар бўлган жами 800 минг дона (тахминан 40 тонна) гепатит «C»га қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир» ва «B» гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларини Ўзбекистонга бериш бўйича келишувга эришилган.
2023 йил давомида жами дори воситаларининг 696 минг долларлик бир қисми мамлакатга босқичма-босқич жўнатилди.
10 февраль куни Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси 2024 йилда тўртинчи бор Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатитга қарши «Sofosbuvir-400mg» препаратини Шарм ал-Шайхдан Тошкентга етказди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтида беморларга 12 қутида жами 6720 дона «Sofosbuvir-400mg» препарати берилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур инсонпарварлик акцияси Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Гуманитар ёрдам гепатит билан касалланган беморларни қўллаб-қувватлаш ва уларни давлат ҳисобидан даволашга ёрдам беради.