Жаҳон банки Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни барқарор бошқаришга ёрдамлашади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Жаҳон банкининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва мовий иқтисодиёт бўйича глобал директори Валери Хикeй билан учрашди. Учрашувда барқарор яшил иқлим борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Валери Хикeй Жаҳон банки илк маротаба кўчиб юрувчи турларни муҳофаза қилишга бағишланган конвенцияда иштирок этаётганлигини ва Самарқандга келганидан жуда мамнунлигини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларнинг йўқолиб кетаётган турларини қайта тиклаш борасида муҳим ишлар қилинаётганини таъкидлади.
Ўз навбатида Азиз Абдуҳакимов мамлакатда соҳа олдига қўйилган мақсадлар, хусусан, чиқиндиларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш, айланма иқтисодиётни татбиқ этиш ва «ноль чиқинди» тамойилининг муҳимлиги ҳақида сўз юритди.
Учрашув давомида 6 та трансчегаравий муҳофаза қилинадиган ҳудудларни барпо этишга қаратилган лойиҳа муҳокама қилинди. Бу лойиҳа ноёб турдаги ҳайвонларни қўриқлаш, асраш билан бирга экотуризмни ривожлантиришга ҳам катта ҳисса қўшади.
Якунда чиқинди соҳасида етакчи компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш, соҳага Жаҳон банки томонидан инвестицияларни олиб кириш ҳамда грантлар ажратилиши борасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
«Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасига катта эътибор қаратиляпти. Бу эса мақсадларимиз муштарак эканлигини англатади. Бундан ташқари, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш ва уларни саралаш, соҳадаги тадбиркорлар ва ишчиларнинг ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бизни Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсанд қилади», — деди Валери Хикeй.
Ўз навбатида Азиз Абдуҳакимов мамлакатда соҳа олдига қўйилган мақсадлар, хусусан, чиқиндиларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш, айланма иқтисодиётни татбиқ этиш ва «ноль чиқинди» тамойилининг муҳимлиги ҳақида сўз юритди.
«Энди чиқиндилар иқтисодиётнинг қимматли ресурсига айланади. Биз ҳар томонлама манфаатли бўлган яшил жамият қуришни мақсад қилганмиз», — деди вазир.