Жиззахда боғча тарбияланувчиси қаровсиз қолиб, вафот этди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида жойлашган боғча тарбияланувчиси вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Вазиятга вилоят прокуратураси томонидан ойдинлик киритилди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 15 февраль куни Дўстлик туманидаги маҳаллалардан бирида жойлашган «Н.Ш.» оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси қаровсиз қолиб, боғчадан чиқиб кетиб, вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур факт юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.