Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимга келганидан 4 ой ўтиб ишдан олинди

O‘zbekiston

Акром Сулаймонов Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. У ишдан бўшаш сабабини «меҳнат фаолиятидаги мунтазам ўзгаришлар» деб атади.

Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
«Меҳнат фаолятимда навбатдаги ўзгаришлар сабаб Деҳқонобод туманини тарк этдим. Самимийлик ва меҳмондўстлик учун туман аҳлига чин юракдан миннатдорчилик билдираман», — деб ёзади у.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, халқ депутатлари Деҳқонобод вилояти кенгашининг 2024 йил 24 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Акром Сулаймонов 2023 йил 26-октабрда Деҳқонобод вилояти ҳокими этиб тайинланган эди. Бунгача у Шаҳрисабз ҳокими лавозимида ишлаган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.