Россиядан Тошкентга янги метро поездлари олиб келинди

O‘zbekiston

Тошкентга Россиядан 3 дона 81-765 «Москва» русумли тўрт вагонли замонавий метро вагон таркиби келтирилди. Яқин келажакда улар линияда ҳаракатланишни бошлайди. Янги транспорт воситалари, биринчи навбатда, Юнусобод ва ерусти айлана йўналишларида фойдаланилади.

Белгиланган кўрсатмаларга кўра, ушбу поездлар 8-10 кун ичида техник синовдан ўтказилади ва шундан сўнг йўловчиларга хизмат кўрсатишга тайёр бўлади.

Линиялардаги вақт оралиқларини янада қисқартириш мақсадида янги вагонлар асосан Юнусобод ва ерусти линияларида фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, 2024 йил давомида яна 8 та метро поездини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган. Ушбу режалаштирилган ишлар натижасида метрополитен вагонлар паркини янгилаш ва белгиланган вақт оралиқларини янада қисқартириш режалаштирилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.