Қашқадарёда АИ-80 бензини ноқонуний савдосига чек қўйилди

O‘zbekiston

Қашқадарё вилоятида АИ-80 русумли ёқилғини қонунга хилоф равишда ошириб юборилган нархда сотаётган олти нафар фуқаро қўлга олинди. Барча ҳуқуқбузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қашқадарё вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қарши шаҳри, шунингдек, Косон, Касби, Чироқчин ва Кўкдала туманларида олти нафардан фуқаролар АИ-80 русумли бензинни қонунга хилоф равишда ошириб юборилган нархларда сотган.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузарлардан 624 литр ёқилғи олинган.

Барча ҳуқуқбузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.