Муборак Рамазон ойи 11 мартдан бошланади

Ўзбекистон

Мусулмонлар идораси Рамазон ойининг бошланиш санасини эълон қилди. Аввалроқ Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар фатво кенгашларининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Озарбайжон каби туркий давлатлар фатво кенгашларининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, туркий мамлакатлар олимлари астрономик ҳисоб-китоблар ва илм-фанга асосланган кузатишларни инобатга олган ҳолда, ҳижрий 1445 йилда Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келади, деган якдил фикрга келган.

Мавзуга оид материаллар