Олий Мажлис интернетда гиёҳванд моддаларни сотганлик учун жазони кучайтиришни маъқуллади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Шу орқали анъанавий ва интернет орқали гиёвҳанд моддалари айланмасини амалга оширганлик учун жазо чоралари кучайтирилади.
Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистонда интернет тармоғи орқали маблағларни тарқатиш ва реклама қилишнинг янги усулларидан фойдаланиш жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда.
Тегишли қонун лойиҳасида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг телекоммуникация тармоқлари ва интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ноқонуний айланиши, шунингдек, вояга етмаганлар иштирокида ушбу жиноятларни содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилади.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир этувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда эгаллаб олганлик, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.
«Ушбу усуллардан бири наркограффити усули бўлиб, унда ноқонуний яратилган онлайн-дўконнинг манзили ҳақидаги маълумотлар деворлар ва йўлакларга чизмалар чизиш орқали тарқатилади. Ёшлар, айниқса, вояга етмаганларнинг уларни истеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларга жалб этиш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда», — дейилади хабарда.