Бу ерда хизмат қилаётган Миллий гвардиянинг Сирдарё вилоятидаги ходимлари Миллий гвардия кийимидаги йигитни тўхтатиб қолган.
Хатти-ҳаракатида шубҳа уйғотган Миллий гвардия кийимида келган шахсни кириш жойида тўхтатганда, у соҳта гувоҳнамани кўрсатиб, мактабга кириши кераклигини айтган.
Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу шахс огоҳлантирилиб, ундан қалбаки гувоҳномани топширилиши сўралганда, у ходимларга қўпол муносабатда бўлиб, ҳатосини тан олмасдан фаол қаршилик кўрсатишга уринган. Шундай бўлсада унинг бу каби ножўя ҳаракатларининг салбий оқибатлари қайта тушунтирилган ҳолда тинчлантирилган.
«Ходим шубҳали йигитнинг оёғига уриб, таёқча билан куч ишлатишга мажбур бўлган. Миллий гвардиянинг қалбаки ходими Гулистон шаҳридаги 16-мактабнинг 11-синф ўқувчиси бўлиб чиқди», — дейилади хабарда.
Ҳозирда фуқаро У.Х. дан Миллий гвардия хизмат кийими ва соҳта гувоҳномаси олиб қўйилиб, унинг нима мақсадда форма кийиб мактабга кирмоқчи бўлганлиги ва бунинг асл сабабларини аниқлаш юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси суриштирув ишларини давом эттирмоқда.