ЮНEСКОнинг навбатдаги сессияси 2024 йилда Самарқандда бўлиб ўтади
2024 йилда ЮНEСКОнинг 43-сессияси Самарқанд шаҳридаги «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида бўлиб ўтади.
Тайёргарлик доирасида иммерсив ва тематик кўргазмалар ташкил этилади, Самарқанд шаҳридаги тегишли маданий мерос объектларини асраб-авайлаш бўйича ҳам ишлар амалга оширилади, дейилади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорида.
Шунингдек, Ўзбекистон Маданий ёдгорликларни сақлаш ва тиклаш бўйича халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлиш учун расмий ариза беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон шаҳарларини, ноёб маданий обидалар ва табиий мерос объектларини ЮНEСКОнинг «Бунёдкор шаҳарлар ва ўқув шаҳарлари» тармоғига, шунингдек, халқаро рўйхатларга киритиш чоралари кўрилади.