Кечқурун ёмғир: 20 мартдаги об-ҳаво ҳақида қисқача

O‘zbekiston

20 март куни Ўзбекистонда иссиқ ҳаво, кечқурун ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 19-21° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 19-21° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 23-28° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик, айрим жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Mavzuga oid materiallar