Нукусда озиқ-овқат ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона уйларни таъмирлаши белгиланди

O‘zbekiston

Пойтахт ҳокимлиги қошидаги «Ягона истеъмолчи хизмати» давлат унитар корхонаси озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ билан Нукус шаҳридаги «оғир шароитдаги уйларни таъмирлаш» бўйича 55,6 млрд сўмлик шартнома тузди. Тендер ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Шундай қилиб, кўп млрд сўмлик қурилиш лойиҳаси ҳеч қачон бундай ишларни амалга оширмаган компанияга «ҳадя қилинди».

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» давлат унитар инжиниринг компанияси бевосита «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ билан Нукус шаҳри ва шимолий вилоятлардаги оғир аҳволда бўлган оилаларга тегишли уйларнинг томларини таъмирлаш бўйича шартнома тузди. Тендер ўтказмасдан, тўғридан-тўғри шартнома тузилган, дея қайд этди Telegramʼдаги «Ревизор» канали. Шартноманинг умумий қиймати 55,6 миллиард сўмни ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ ихтисослашган бўлмаган дўконларда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ичимликлар, тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланади. Устав капитали — 10 млн сўм.



Шунингдек, саноат қурилиш ва пудрат ташкилотлари рейтингида ушбу корхона ҳақидаги маълумотлар топилмади. Яъни «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ аввал ҳам, ҳозир ҳам қурилиш ишлари билан шуғулланмаган.



Масъул идоралар, жумладан, Коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳозирча вазиятга муносабат билдиргани йўқ.

Mavzuga oid materiallar