«Ўзбекистон — қароқчилар мамлакати!»
Шотландия метал-гуруҳи «Uzbekistan» номли сингл чиқарди. Қўшиқда «Ўзбекистон Орол денгизидан Самарқандгача бўлган қароқчилар мамлакати» дейилади. Мусиқачилар, шунингдек, «президентга қўшиқ ёқмагани учун» республикага ҳеч қачон киролмаслигини таъкидлаган.
22 март куни Шотландиянинг Alestorm метал-гуруҳи Voyage Of The Dead Marauder мини-альбомини чиқарди ва «Ўзбекистон — қароқчилар ўлкаси» треки бутун дунё пабларида баралла куйланмаса ҳам, Alestormʼни Ўзбекистонда биринчи рақамли гуруҳга айлантиради. Хонандалар таъкидлаганидек, айнан шу асосий режа ҳисобланади ва фронтмен Кристофер Боуз синглда тасвирланган воқеалар юз фоиз тарихий жиҳатдан тўғри эканини ваъда қилмоқда.
Ўзбекистон ҳақидаги шу номдаги қўшиқ бир-икки кун ичида 60 мингдан ортиқ марта кўрилди. Гуруҳнинг қўшиқдаги асосий хабари шундаки, мусиқачилар Ўзбекистонни «қароқчилар мамлакати» деб аташади.
Қўшиқ қуйидаги сўзлар билан бошланади:
Кейинги қаторларда Alestorm «Регистон тубида улар олтин ўғирлаб, ром ичишгани» ҳақида куйлайди.
Тўлиқ хор қуйидагича таржима қилинади:
Шу билан бирга, воқеа кимнинг шахсидан — шотландлар номидан (асли шотландиялик бўлган гуруҳ — таҳр.) ёки Буюк Британиядан айтилгани аниқ эмас.
Охирида мусиқачилар Ўзбекистонга ҳеч қачон у ерда етиб бормаслиги ҳақида куйлашади, чунки улар тақиқланган.
https://www.youtube.com/watch?v=1TX627RTMqg
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ аввалроқ Мексика ва Бразилия ҳақида иккита қўшиқ чиқарган эди.
Alestorm — Шотландиянинг Перт шаҳридаги фолк/пауэр-метал-гуруҳи. Alestorm қўшиқлари қароқчиларга бағишланган ва улар ўзларининг мусиқаларини «True Scottish Pirate Metal» деб аташади.

«Мен асрлар давомида денгизларда сузиб юрганман,
Мангу қуёш мамлакатига.
Тишсиз оғзи билан жилмайиб,
Қўлсиз йигит унинг исми Ўзбекистон эканини айтди.
У йўл кўрсатиши мумкинлигини айтди
Бироқ тўлов керак бўлади».
Кейинги қаторларда Alestorm «Регистон тубида улар олтин ўғирлаб, ром ичишгани» ҳақида куйлайди.
Тўлиқ хор қуйидагича таржима қилинади:
«Ўзбекистон қароқчиларига олға,
Тез қумли денгизларда саёҳат!
Кружкаларингизни осмонга кўтаринг ва айтинг:
Ўзбекистон — қароқчилар давлати!
Ўзбекистон қароқчиларига олға
Орол денгизидан Самарқандгача!»
Шу билан бирга, воқеа кимнинг шахсидан — шотландлар номидан (асли шотландиялик бўлган гуруҳ — таҳр.) ёки Буюк Британиядан айтилгани аниқ эмас.
Охирида мусиқачилар Ўзбекистонга ҳеч қачон у ерда етиб бормаслиги ҳақида куйлашади, чунки улар тақиқланган.
«Биз Ўзбекистонга ҳеч қачон бора олмаймиз
Афсуски, бизни тақиқлашди.
Президентга бу қўшиқ ёқмади
Биз тонг отганда ўлимга маҳкум бўлдик», — дейилади қўшиқда.