Ўзбекистон президенти Наманган вилоятига ташриф буюради

O‘zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради.

Шавкат Мирзиёев 25 март куни Наманган вилоятига ташриф буюради, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.