Таққослаш учун: 2023 йилнинг шу даврида олий таълимнинг улуши 50,7 фоизни ташкил этди.
Статистика агентлиги бу кўрсаткичнинг ортиб бораётганини мамлакат олий ўқув юртларида талабалар сони ортгани билан изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодиров олий ўқув юртига ўқишга кирмаган мактаб битирувчиларини ойлик пуллик хизматдан ўтиш имкониятисиз армияга юборишни таклиф қилганди. Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўрргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди, деганди «Миллий тикланиш» партияси етакчиси.
