12 март куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди 11 ёшли қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахсга нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар берди Болалар омбудсмани матбуот хизмати.
Суд эркакни Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми «в» банди (14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш / 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) айбдор деб топди.
«Газета.uz» Болалар омбудсманига таяниб, хабар беришича, қиз нотаниш эркак билан лифтда бўлган вақтида эркак унга (ечинмаган ҳолда) ножўя ҳаракатлар қилган.
