Куни кеча Тошкент ҳайвонот боғига ташриф буюрувчи тақиқланганига қарамай, панжаралар орқали емуга сухариклар едирмоқчи бўлди, қуш эса овқатни олмоқчи бўлиб, бошини панжарага тиқди. Ваҳима ичида, бошини бўшатишга уриниб, у пастки жағи, томоқ ва трахеясига жиддий шикаст етказди ва деярли бошини узиб ташлади. Бу ҳақда ҳайвонот боғининг бош ветеринар врачи Маҳмуд Қўзибоев маълум қилди.
«Тез ва зудлик билан қарор қабул қилиб, жойида жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлдик, чунки кўп қон йўқотилди», – дейди Маҳмуд Қўзибоев.
Фавқулодда операциядан кейин емунинг аҳволи барқарор, деди ветеринар.
Ҳайвонот боғи маъмурияти меҳмонлардан яна бир бор ўзлари билан овқат олиб келмасликни ва ҳайвонларни ўзбошимчалик билан овқатлантирмасликни сўради.