Бу ҳақда «Бу кун» теледастуридан олинган репортажда айтиб ўтилган. Маълум бўлишича, кўп фарзандли ота аллақачон тўрт фарзанди бор аёлга қонуний никоҳда бўлган ва у билан шариат никоҳида бўлган бошқасидан эгизак қизлар туғилган.
Моддий қийинчиликлар туфайли ота-она эгизакларни бир хонали квартирага алмаштиришга қарор қилган, вариантни топилиб, болаларни топширишга келишиб олишган, аммо улар мулк учун ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида ушланган.
Суд ҳукмига кўра, улар ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилган. Аёлга нисбатан қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 3 йил, эркакка нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
