
Бажарилган ишлар 0 дан 100 баллгача бўлган шкала бўйича баҳоланди. Қуйида тоифалар келтирилган:
- яхши – 42 та ташкилот (81-100 балл);
- қониқарли – 38 та ташкилот (55-80 балл);
- қониқарсиз – 15 та ташкилот (55 баллдан кам).
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Марказий банк ва «Ўзкимёсаноат» коррупцияга қарши кураш бўйича энг яхши деп топилди. Улар мос равишда 94, 93 ва 90 баллни қўлга киритди.
Энг ёмон кўрсаткичларни Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (5 балл), Кинематография агентлиги (5 балл) ва Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (9 балл) эгаллади.