Вашингтонда Оролбўйи минтақасига ёрдам кўрсатишга қаратилган хайрия қабули ўтказилди
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида Қорақалпоғистонга молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида хайрия қабули бўлиб ўтди. АҚШ Оролбўйи аҳолисига тиббий асбоб-ускуналар юборади.
«Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, қабул Қабул 1987 йилдан буён ривожланаётган мамлакатларга замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва асбоблар тақчиллигини бартараф этишда ёрдам бериб келаётган Американинг «Project C.U.R.E.» нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Хайрия қабули Қорақалпоғистон Республикасига 12 миллион долларлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар етказиб беришга кўмаклашишга қаратилган эди.
«Project C.U.R.E.» президенти Дуглас Жексон ўз чиқишида, мазкур ташкилот Оролбўйи минтақаси кўп сонли аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишдан мамнун эканини таъкидлади. Қайд этилишича, айни пайтда Қорақалпоғистондаги тиббий асбоб-ускуналар ва технологияга жуда муҳтож бўлган тиббиёт муассасаларига 5 та контейнердан иборат дори воситалари етказиб берилган.
«Бизнинг кўнгиллиларимиз корпоратив ҳомийлардан маблағ жалб қилиш истиқболларини ўрганмоқда ва кейинги контейнерлар учун маблағ тўплашда давом этаяпти», — деди у.
Тадбир давомида жорий йилнинг биринчи ярмида Қорақалпоғистонга умумий қиймати 2 миллион доллар бўлган тиббий жиҳозлар иборат янада 4 та контейнер етказиб берилиши маълум қилинди.
Шунингдек, «Project C.U.R.E.»нинг истиқболдаги режалари эълон қилинди. Унга кўра, 2024-2025 йиллар давомида Ўзбекистонга умумий қиймати 10 миллион долларлик қўшимча 15 та контейнерда тиббий гуманитар юк жўнатилиши назарда тутилмоқда.
Дастлабки босқичда «Islamic Relief USA» нодавлат ташкилоти «Project C.U.R.E.»га 4 та контейнер етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 200 минг доллар ажратишга ва шу орқали ушбу минтақадаги муҳтожларга ёрдам беришга содиқлигини намойиш этишга тайёр.
«Stirling Foundation» президенти Майлс Хансен Ўзбекистон томонининг Орол денгизи минтақасидаги экологик ҳалокатга халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади. Лойиҳани бирдамлик ва қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида у контейнерларни етказиб бериш учун логистика харажатларини қоплашга сарфланадиган жами 25 минг долларлик чекни тақдим этди.