Учта вилоятда АГТКШлар метан нархини оширгани аниқланди
«Ўзэнергоинспекция» уч вилоятда метан нархи оширилганини аниқлади. Газ тўлдириш шохобчалари белгиланган чегарага қарамай, бир кубометр метанни 3800 сўмдан сотган.
«Ўзэнергоинспекция» Ўзбекистоннинг учта вилоятида суюлтирилган газ нархининг оширилгани ҳолатлари юзасидан текширув ўтказди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
1 апрель куни ижтимоий тармоқларда баъзи газ қуйиш шохобчаларида газнинг чакана нархи бир кубометри учун 3800 сўмгача кўтарилгани, бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан илгари белгиланган максимал нархдан сезиларли даражада ошгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
«Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида АГТКШ масъулларига тушунтириш ишлари ўтказилди ва метан газнинг 3 350 сўмдан сотилиши таъминланди.
АГТКШларда табиий газ асоссиз равишда қиммат нархларда сотилаётганига гувоҳ бўлсангиз, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаевнинг тушунтиришича, ҳайдовчилар бир кубометр сиқилган газ учун 3350 сўмдан зиёд миқдорда ҳақ тўлаган бўлса, тўлов чекини заправкага олиб бориб, ортиқча тўланган пулни талаб қилишга ҳаққи бор.

- Бош прокуратуранинг телеграм боти @EnergonazoratBot ва ишонч телефонига 71-232-10-07;
- «Ўзэнергоинспекция»нинг телеграм боти @energoInspeksiya_bot ва ишонч телефонига 71-200-02-86;
- Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ишонч телефонига 71-207-47-00.