Амир Темур шоҳ кўчасидаги эски бинолар тадбиркорлик лойиҳалари учун реконструкция қилинади
Президент Юнусобод туманидаги эски давлат биноларида ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширишни таклиф қилди. Лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин, деди Шавкат Мирзиёев.
Юнусобод туманидаги давлат идораларининг эски бинолари тадбиркорлар лойиҳаларига ўтказилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари кенгаши сессиясида маълум қилди.
Давлат раҳбари Юнусобод тумани пойтахтнинг энг қулай қисмида жойлашгани, бу ерда ўз сармояси эвазига иш ўринлари яратишга интилаётган тадбиркорлар кўплигини, лекин бу ҳудудда ўз ўрнини топиш қийинлигини таъкидлади.
Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудудни ўсиш нуқтасига айланди. Лекин кўчани 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган.
Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин.

«Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкин», — деди президент.
Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин.