Андижон ва Жиззахда ширкат раҳбарлари 2,4 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини ўзлаштирди
Жиззах ва Андижон вилоятларида компания раҳбарлари томонидан кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратуранинг Жиззах вилояти Ғаллаорол туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «S.E» МЧЖ раҳбари фуқаро З.Э. ва унинг бошқа шериклари билан биргаликда жами 1,8 млрд сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган автомобиль эҳтиёт қисмлари сотувидан тушган пулларни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирмасдан, маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Худди шундай, департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «О.В.» МЧЖ раҳбари У.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖга тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағлари эвазига «А.И.» МЧЖдан шартномада кўрсатилган автомактаб ташкил қилиш учун жиҳозларни олиб келинганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 650 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.