Президент дунёдаги мураккаб вазият, Яқин Шарқ ва Ўзбекистоннинг «асосий ҳамкорлари» ўртасидаги зиддият туфайли иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига салбий таъсирни камайтириш муҳим вазифа эканини таъкидлади.
«Мураккаб ва таҳликали замонда яшаяпмиз. Москва вилоятидаги мудҳиш теракт оқибатида халқаро вазият янада жиддий тус олди», — деди президент.
Бунинг учун маҳалланинг иқтисодий заминини мустаҳкамлаш, одамлар даромадини кўпайтириш учун мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни кечқурун Москва ва Москва вилояти чегарасида жойлашган «Крокус Сити Холл» концерт зали ҳудудида асли тожикистонлик бўлган йигитлар одамларга қарата ўт очган эди. Кейин бир нечта портлашлар содир бўлди. Шундан сўнг бинода ёнғин юзага келган.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, теракт оқибатида 137 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлган.