Судьялар кенгаши судьяни жиноий жавобгарликка тортиш ва судьялик ваколатларидан маҳрум қилишни маъқуллади.
«Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларига асосланиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаяпти», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айтилишича, судья 16 минг доллар эвазига маълум бир ишни ҳал қилишга ёрдам беришни ваъда қилган ва бу натижа бермагач, у акаси орқали 15 минг долларни қайтариб берган. Пулни қайтариб бериш жараёнида у қўлга олинган.