Тошкентдаги йирик бозорлар қават-қават усулда кенгайтирилади

O‘zbekiston

Тошкентда ер ўта чекланган шароитда бор инфратузилмани вертикал ўстириш орқали саноат ва савдони ривожлантириш зарур, деди Ўзбекистон президенти. У йирик бозорларни қават-қават усулда кенгайтириш имкониятини айтди.

Тошкентда ер ўта чекланган шароитда бор инфратузилмани вертикал ўстириш орқали саноат ва савдони ривожлантириш зарур. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни халқ депутатлари пойтахт кенгашининг сессиясида айтиб ўтди.
«Масалан, йирик бозорларни қават-қават усулда кенгайтириш, Юнусобод кичик саноат зонасидаги биноларни 3-4 қават қилиб қайта қуриш ҳисобига қўшимча майдонларни ҳосил қилиш имкониятлари кўрсатиб ўтилди», — дейилади хабарда.

Вазирлар Маҳкамасига унумли фойдаланилмаётган давлат объектларини хатловдан ўтказиб, уларни ўрнида саноат ва хизматларда юқори даромадли иш ўрни яратадиган лойиҳаларни жойлаштириш дастурини тасдиқлаш топширилди.

Сессияда президент Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган саккизта давлат идораларининг эски биноларини реконструкция қилиш ва савдо объектлари, офис ва меҳмонхоналарни ерости автотураргоҳ қуриш шарти билан учун тадбиркорларга беришни ҳам таклиф қилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.