«Фестиваль ташкилотчиси тегишли рухсатнома олмаган» — Маданият вазирлиги Украинада уруши ҳақидаги фильм намойиши бекор қилиниши ҳақида
Маданият вазирлиги Украинадаги уруш тўғрисидаги фильм намойиши бекор қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди. Тадбир ташкилотчилари оммавий тадбирларни ўтказиш учун Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, Кинематография агентлигидан рухсат олмаган.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги «Артдокфест/Осиё» фестивали доирасида «Шарқий фронт» фильми намойиши бекор қилинганига изоҳ берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, тадбир ташкилотчилари мамлакатда оммавий тадбирларни ўтказиш учун Ички ишлар вазирлигидан рухсат олмаган.
Матбуот хизматининг «Взгляд.uz»га маълум қилишича, фестиваль ташкилотчилари Кинематография агентлигидан ҳам тегишли рухсатнома олмаган.
Оммавий тадбирларни, шу жумладан, фестивалларни тўхтатиш ва уларда фильмлар намойиш этиш Маданият вазирлигининг ваколатига кирмайди, дея қўшимча қилди вазирлик.
Тошкентда Украинадаги уруш ҳақидаги фильм намойиши тўхтатилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
«Шарқий фронт» — Виталий Манский ва Евгений Титаренконинг Украинадаги уруш ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильми. Фильмда документалистлар фронтда ва ундан ташқарида содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳикоя қилади..

«Ҳуқуқ-тартибот идораларининг расмий огоҳлантиришларига қарамай, улар оммавий тадбирлар ва фильмлар намойишини ташкил этиш орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган», — дейилади хабарда.
Матбуот хизматининг «Взгляд.uz»га маълум қилишича, фестиваль ташкилотчилари Кинематография агентлигидан ҳам тегишли рухсатнома олмаган.
«Хусусий тадбиркорлар мамлакатимиз ва хорижий фильмларни республика ҳудудида намойиш этиш учун Кинематография агентлигига мурожаат қилиши шарт. Шу билан бирга, фильмни омма олдида намойиш қилишда бир қатор талаб ва шартларга қатъий риоя қилиниши зарур», — дейилади изоҳда.