Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳарбий-тактик ўқув машғулотлар бўлиб ўтади
6 апрель куни Тошкент ҳарбий округи қўшинлари махсус тактик ўқув машғулотларини бошлади. Ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларидан зирҳли техникалар, ҳарбий енгил зирҳли машиналар ва юк машиналари ҳаракати амалга оширилади.
Тошкент ҳарбий округи қўшинлари махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинди.
Бўлинмаларнинг жанговар шайлигини янада ошириш, ўзаро уйғунлик ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда профессионал даражада ҳаракатланиш кўникмалари ва тайёргарлигини ҳар томонлама баҳолаш мақсадида ташкил этилган тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган.
Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинди.