ЎзЛиДеП давлат идораларини қимматбаҳо автомобиллар харид қилишдан тийилишга чақирди
ЎзЛиДеП депутатлари Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсов вазирликлар ва давлат ташкилотлари томонидан қимматбаҳо машиналар харид қилинаётгани ҳақидаги хабарлар фонида мақола ёзиб, уларни тежамкорликка чақирди. Муаллифлар мисол тариқасида хорижий давлатлардаги вазирлик раҳбарлари ишга жамоат транспорти ва велосипедда келишни афзал кўришини таъкидлади.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) депутатлари давлат идораларини вазирлик ва идоралар учун автотранспорт воситаларини сотиб олишда тежамкор бўлишга чақирди.
Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсов партия веб-сайтида эълон қилинган «Тежамкорлик — давр талаби» мақоласида 2023 йил якунига кўра мамлакатнинг консолидациялашган бюджети даромадлари 321 трлн сўмни, харажатлари эса 380 трлн сўмни ташкил этганини таъкидлади. Бунда харажатлар даромадлардан 59 трлн сўмга кўп бўлиб, бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,5 фоизга етган.
Бюджет тақчиллиги фонида жорий йилнинг 1-чорак якунлари бўйича айрим вазирлик ва давлат ташкилотлари нархлари юқори бўлган автотранспорт воситаларини ҳарид қилиш учун маблағлар сарфлаётганлиги кузатилмоқда.
ЎзЛиДеП депутатларининг қўшимча қилишича, Хорижий мамлакатларда вазирликлар раҳбарлари ўзларининг халқ хизматидаги давлат ходими эканлигини билдириш, ўзининг халққа яқинлигини кўрсатиш мақсадида қимматбахо хизмат автомобиллари ўрнига жамоат транспорти ва велосипедларда ишга келишни афзал кўради.
Партия вакиллари кенг жамоатчилик вазирлик ва идораларни маблағ сарфлашда, аввало, ҳудудлардаги, хусусан, маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга эътибор қаратишга чақираётганини таъкидламоқда.
Мақола якунида Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсов бюджетдан маблағ олувчи вазирлик, идора ва ташкилотларни бюджет маблағларини сарфлашда тежамкорликка амал қилишларига, фойдаланишдаги автотранспорт воситалари мавжуд бўлган ҳолда мазкур мақсад учун харажатларга йўл қўймасликка чақирди.

«Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 444 млн сўмга бир дона «BYD Song Plus» автотранспорт воситасини, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан 504 млн сўмга премиум-классдаги «BYD Han»автомобилини ҳамда Олий Суд томонидан 1,5 млрд сўмга «йўлтанламас» «Toyota Land Cruiser 300» автомобилини ва бошқа айрим ташкилотлар ҳам шу каби автотранспорт воситаларини харид қилишаётгани шулар жумласидандир», — дейилади мақолада.