Андижон вилоятида 1966 й.т. А.Б. ва 1971 йилда туғилган. Ҳ.В. тил бириктириб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига кирган.
Лойиҳа доирасида 4 км қисмига асфальт-бетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб бериш эвазига, лойиҳа учун ажратиладиган 42 миллиард сўмнинг 10 фоизини (4,2 миллиард сўм) беришини талаб қилган.
ДХХ ва БП ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.