Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида уч киши чўкиб кетди, деб хабар бермоқда Renessans TV.
Телекўрсатувда айтилишича, 10 апрель куни беш ёшли бола қирғоқда ўйнаб, тасодифан сувга тушиб кетган. Уни кўрган аёл қутқариш учун сувга сакраган, лекин кучли оқим туфайли ўзи ҳам чўкиб кетган. Яна бир эркак уларга ёрдам беришга ҳаракат қилган, лекин уни ҳам сув оқими олиб кетган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати қутқарувчилар бола ва аёлнинг жасадини топгани, бироқ эркакни қидиришда давом этаётганини маълум қилди.