Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг 10 май куни соат 11:00 атрофида хонадонлардан бирида 23 ёшли ўзбекистонлик йигит ва унинг 19 ёшли хонадоши ўртасида жанжал келиб чиқиб, судланувчи фуқарони бўғиб ўлдирган. Жанжал пайтида қиз ҳомиладор бўлган.
«Хорижий фуқаро бинога яқинлашиб, Мурино шаҳридаги Шувалова кўчасидаги квартирада хотинини ўлдирганини айтди», — деди ходим.
Шунингдек, эр-хотин расман ишламагани ва миграция органларида рўйхатдан ўтмагани маълум бўлди.
Ўзбекистон фуқароси Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «д» банди (Қотиллик) билан айбдор деб топилди. У 13 йилга озодликдан маҳрум этилди, жазо муддатини қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.