Қарши шаҳрида «Жавоҳир тиббиёт маркази» хусусий кўп тармоқли клиникаси фойдаланишга топширилди. Унинг қурилишига 200 млрд сўм сарфланди, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, поликлиника 250 ўринга мўлжалланган. Шунингдек, 250 нафар шаҳар аҳолиси иш билан таъминланади.
«У замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, 20 турдаги юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш имконини беради», — дея аниқлик киритди ҳокимлик.