Тошкентдаги поликлиникалар қанчалик «электрон»?

O‘zbekiston

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон поликлиника» ягона тизимини ишга туширди. Шифокор қабулига ёзилиш учун энди ўқиш ёки ишдан жавоб олиш, поликлиникага олдиндан бориш, мутахассис танлаш ва қулай вақтда талон олиш шарт эмас.

Кўпинча бу жараён кўп вақт ва куч талаб қилади. Шунинг учун ҳам кўпчилик мутахассислар ёрдамига шошилмайди ва ишни кейинга қолдиради, бу эса уларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.

Ҳозирда ҳамма нарса ўзгарди, энди шифокорга талон олиш учун узоқ навбатда туриш шарт эмас, қабулга онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин. Ушбу тизим ёрдамида фуқаролар ўзлари учун қулай бўлган вақтда уйдан чиқмасдан шифокор қабулига ёзилишлари, шифокор ва муассаса ҳақида маълумот олишлари, шунингдек, олинган тиббий хизмат сифатини баҳолашлари мумкин.

Батафсил маълумотни репортажимизда томоша қилинг:

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.