Ижтимоий тармоқларда Шамсиддин Соҳибназаров бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Соҳибназаров ушбу лавозимда 2023 йил октябрь ойидан бери ишлаб келаётганди.
Хабар расман тасдиқланмаган. Департамент матбуот хизмати бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.