Афғонистон миллий стандартлар департаменти Ҳайратон портидан ҳажми қарийб 120 минг литр бўлган иккита нефть бакини Ўзбекистонга қайтарди.
Бундан ташқари, Миллий стандартлар бошқармаси ҳам Шайх Абу Наср Фараҳий портидан Эронга паст сифатли нефть олиб кетаётган 19 танкерни қайтарди.
Департамент афғон ишбилармонларига мамлакатга сифатсиз товарлар олиб кирилишига йўл қўймасликни сўраб мурожаат қилган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати ушбу партиянинг уларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.