Комил Алламжонов 15 апрель куни нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан миллий контент яратиш борасидаги долзарб масалаларни кўтариш мақсадида учрашув ташкил қилди. Учрашувда ушбу муаммони ҳал этиш йўллари ва ечимлари муҳокама қилинди.
«Бугун нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашув ўтказдик. Суҳбат давомида миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўлларини батафсил муҳокама қилдик», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда миллий контент яратиш муҳим масала эканини таъкидлаган эди.