Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 15 апрель куни Миробод кўчасида худди шу номдаги бозор томондан бу борадаги ишлар олиб борилган. Ишларнинг боришини ҳоким Анвар Сайфутдинов, унинг ўринбосари Фарҳод Нажмиддинов, туман прокурори в.б. Умид Абдуллаев ва бошқа бир қатор мутасаддилар кузатиб борган.
«Ўрганиш ишлари натижаларига кўра, кўп қаватли уйларнинг биринчи қавати, кўча юзидаги овқатланиш ҳамда савдо шохобчаларида ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ҳамда бузилган жойларни тартибга келтириш бўйича кўрсатмалар берилди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кенгайтмаларни демонтаж қилиш бўйича аввалги йирик операция 2023 йилнинг май ойида Марказ-1 даҳасида ўтказилганди.