12 апрель куни Қозоғистон Энергетика вазирлиги тегишли ҳукуматлараро келишув лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Spot ушбу ҳужжатга эътибор қаратди.
Маълум бўлишича, шартнома Қамбарота ГЭС-1 да ишлаб чиқарилган электр энергиясининг бутун ҳажмини кафолатли сотиб олишни назарда тутади. Лойиҳани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб Марказий Осиёнинг учта давлати энергетика вазирликлари тайинланди.
Қўшма корхонада Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг улуши 33 фоизни, Қирғизистоннинг улуши эса 34 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, томонларга ўз улушларини бирлаштириш, сотиш ёки ўтказиш тақиқланади.
Лойиҳани молиялаштириш манбалари уч давлатнинг ўз маблағлари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва тижорат банкларидан жалб қилинган ва грант маблағлари ҳисобланади.
Лойиҳани амалга ошириш муддати техник-иқтисодий асосларни янгилаш ва тасдиқлаш натижалари асосида белгиланади.
Лойиҳа тугаллангач, Қамбарота ГЭС-1 акциялари ва активлари тўлиқ Қирғизистон мулкига ўтади.
Бундан ташқари, ҳужжатдан маълум бўлишича, тўрт нусхада ГЭС қуриш бўйича шартнома 2024 йилда Бишкекда имзоланиши режалаштирилган.