Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Урганч туманидаги Шовот каналида қиз чўкиб кетаётгани акс этган видео тарқалди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қиз оилавий муаммолар туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлиб, «Қайчили» МФЙ ҳудудидаги кўприкдан сувга сакраган. Воқеа жойидан унча узоқ бўлмаган жойда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари патруллик қилаётган бўлган. Ходимлардан бири зудлик билан қизни қутқариш учун югуриб бориб, 60 метрга яқин сузиб, уни ушлаб, қирғоққа олиб чиққан.
Кадрларга қараганда, ўша ҳудуддаги канал унчалик чуқур бўлмаганини ҳам таъкидлаш жоиз.
«Взгляд.uz» таҳририяти қаҳрамон номини билиш учун Миллий гвардия матбуот хизмати билан боғланди, бироқ у ҳақда ҳеч қандай маълумот берилмади.