22 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги газ қудуғида авария юз берди, деб хабар берди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Фавқулодда ҳодиса натижасида 1,7 минг хусусий уй-жой, шунингдек, Хонтўпи, Бектўпи, Мевазор, Хайробод, 2-Қатортол, Шарқ тонги, Катта Хирмонтепа, Бўрижар ва Яккатут маҳаллаларидаги 3,3 минг хонадонда газ таъминоти тўхтатилди.
Шунингдек, саккизта новвойхона ва 16 умумий овқатланиш шохобчаси газсиз қолган.