Ганжада (Озарбайжон) Ўзбекистоннинг биринчи фахрий консуллиги очилди. Канан Жалилов консул этиб тайинланди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.
Фахрий консуллик Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонга сармоя ва сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади.
Тадбирда шаҳар ижро ҳокимияти раҳбари Ниязи Байрамов, Туркия ва Грузиянинг Ганжадаги консулликлари раҳбарлари, ишбилармон доиралар, илм-фан, шаҳар жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.