17 апрель куни Хоразм вилоятида жанжал вақтида аёл ўз дугонасини бўғиб ўлдириб, жасадини уйи ҳовлисига кўмиб юборди, деб хабар берди Хоразм вилояти прокуратураси матбуот хизмати.
Ҳодиса Урганч шаҳридаги «Ҳамжиҳатлик» маҳалласида содир бўлган. Маълумотларга кўра, ушбу маҳаллада яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро 1975 йилда туғилган дугонасини уйига чақирган. Уйда улар ўртасида пул сабаб можаро келиб чиққан, натижада стюардесса аёлни рўмолча билан бўғиб ўлдирган.
Бошқармада айтилишича, жиноятни яшириш мақсадида жиноят содир этганидан сўнг, гумонланувчи ўз уйи ҳовлисида чуқур қазиб, марҳумнинг жасадини шу эрга кўмиб юборган.
Айни пайтда аёл ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.