Ўзбекистонда иссиқ ва ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

O‘zbekiston

22 апрель куни Ўзбекистонда иссиқ ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел оқими ва қор кўчкилари содир бўлиши мумкин.

ТОШКEНТ ШАҲРИ

Қисман булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 23-25° иссиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҚИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол чўл зонасида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

ТОШКEНТ, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Қисман булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° илиқ бўлади.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Қисман булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Қисман булутли, жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел ва тошқин ҳодисалари мумкин. Кўчки хавфли (2000 м дан ортиқ). Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.