Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.
Ҳужжатда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларида қайд этилган, транспорт воситасининг эгаси тўғрисида маълумот бўлмаса, шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар юборилмаган бўлса, йўл ҳаракати қоидабузарлиги махсус автоматлаштирилган техник воситалар орқали қайд этилган пайтдан эътиборан 48 соат ичида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли шахсга ишни кўриб чиқишни тугатишни белгилайди.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.