24 апрель куни мамлакатимиз ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Саидов хорижий давлатнинг янги дипломатик вакилидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Кипрос Ёргаллис Кипрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.
«Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам мулоқот тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларимизга, айниқса, иқтисодий йўналишдаги алоқаларга янги суръат бағишлайди», — дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Кипр ўртасида дипломатик муносабатлар 1997 йилнинг май ойида ўрнатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ТИВ раҳбари хорижий давлатнинг яна бир янги дипломатик вакилидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Эдуардо Эскобар Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.
Учрашувда дипломатлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни фаоллаштириш, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликнинг янги форматларини, жумладан, парламентлараро мулоқот, қўшма савдо комиссиялари ва бошқа кўплаб йўналишларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.