ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 27 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 27 апрелда кечаси 13-18°, 28-29 апрелда 10-15°, кундузи 27 апрелда 22-27°, 28 апрелда 20-25°, 29 апрелда 24-29° иссиқ бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 27-28 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 27 апрелда кечаси 12-17°, 28-29 апрелда 10-15°, кундузи 27-29 апрелда 22-27°, 28 апрелда 20-25° иссиқ бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
27 апрель куни бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент вилоятида 27 апрель куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 27-28 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 апрелда 12-17°, 28-29 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 27-28 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 27 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 22-27°, 28-29 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
27 апрель куни бироз булутли бўлиб, жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28-29 апрель кунлари ёғингарчиликсиз. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 27-28 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 апрелда 12-17°, 28-29 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Қисман булутли, 27 апрель куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28-29 апрель кунлари ёғингарчиликсиз. 2000 м дан юқорида қор кўчкиси хавфи мавжуд. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 27 апрелда 5-10°, 28-29 апрелда 3-8°, кундузи 9-14° илиқ бўлади.