Тошкент вилояти ҳокими «Телефонсиз мактаб»га 300 млн сўм берди

O‘zbekiston

Тошкент вилоятидаги мактаб «Телефонсиз мактаб» лойиҳасида фаол иштирок этгани учун 300 млн сўм миқдоридаги совринни қўлга киритди.

Фото: кадр из видео пресс-службы хокимията Ташкентской области

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ангрен шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби директорига шахсан ўзи 300 млн сўмлик чек совға қилди.

Мактабда 50 кундан буён қизғин тарзда янги лойиҳа амалга оширилиб, унинг доирасида ўқувчилар ва ўқитувчилар мобил телефондан фойдаланмасдан ўқув жараёнини ташкил этган таълим муассасасига ҳоким томонидан 300 млн сўм тақдим этилди.

Мактаб маъмурияти ва кузатув кенгаши йиғилиш ўтказди ва унда мактабда телефонлардан фойдаланмаслик таклифини бир овоздан маъқуллади. Бу ерда болалар телефонлари билан келишлари мумкин, лекин улар махсус ажратилган жойда сақланиши керак. Қарор ўқувчилар эътиборини билим олишга қаратишини таъминлашга қаратилган, дейилади хабарда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.